Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Бремер «Ювентус»ни тарк этиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби марказий ҳимоячиси Глейсон Бремер ёзги трансфер ойнасида жамоадан кетмоқчи экани ҳақида тарқалган миш-мишларни инкор этди.

«Бундай нарса ҳеч қачон бўлмаган. Мен бу ерда жуда бахтлиман», — деди Бремер La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, аввалроқ тарқалган хабарларга қарамай, Мюнхеннинг «Бавария» клуби бразилиялик ҳимоячига ҳеч қандай қизиқиш билдирмаган. Немис гранди ушбу ёзда марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмаяпти.

Бремер 2022 йилдан бери Турин клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «бьянконери» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, марказий ҳимоячининг трансфер қиймати тахминан 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 18:25, 07.08.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик