«Барселона» ва «Манчестер Сити» клублари ярим ҳимоячи Родрининг трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, ҳозирда томонлар ўртасида бевосита мулоқот олиб борилмоқда, бироқ расмий таклифлар босқичига ҳали ўтилмаган.
Қайд этилишича, «Манчестер Сити» Каталония клуби томонидан оғзаки билдирилган 50 миллион еврога яқин таклифни қабул қилмаган. «Барселона» эса инглиз клубидан розилик олиш мақсадида янги ва яхшироқ таклиф устида иш бошлаган.
Футболчининг ўзи фаолиятини фақат «Барселона»да давом эттиришни истамоқда.













