Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 1-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Марсель» Рульига ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг «Неом» клуби дарвозабони Марцин Булка Франциянинг «Марсель» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Провансалликларнинг асосий дарвозабони Херонимо Рульи яқин орада «Манчестер Сити»га кўчиб ўтиши кутилмоқда. Француз клуби айнан Булкани аргентиналик посбоннинг ўрнини босадиган муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Манба бераётган маълумотларга кўра, «Марсель» раҳбарияти «Неом» клубига польшалик футболчини ижарага олиш бўйича расмий таклиф юбориб бўлган.

Булканинг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Фаолияти давомида у «Пари Сен-Жермен», «Ницца», «Картахена» ва «Шатору» каби жамоаларда тўп сурган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 26 ёшли польшаликнинг ҳозирги бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади. У ўтган мавсумда «Неом» таркибида Саудия чемпионатидаги 6 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 8 та тўп ўтказиб юборган.

Киритилди: 19:30, 07.08.2026.
Ўқилди: 327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик