Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Хетафе» Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мангалани ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Орель Мангала ижара ҳуқуқи асосида «Лион»дан «Хетафе»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Ҳозирда Лионнинг «Олимпик» клуби маош қайдномасини енгиллаштириш мақсадида бир қатор футболчилар билан хайрлашишга ҳаракат қилмоқда. Мангала яқин орада сотиб олиш ҳуқуқисиз ижара шартномаси асосида «Хетафе» сафини тўлдириши кутилмоқда. Испания клуби хавбек маошининг катта қисмини ўз зиммасига олади.

Мангаланинг «Лион» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, бельгиялик ўйинчининг ҳозирги бозор қиймати 9 миллион еврони ташкил этади. У ўтган клуб мавсумидаги 15 та ўйинда битта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 20:17, 07.08.2026.
Ўқилди: 651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик