«Ньюкасл» «Марсель» ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хёйбьергни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, 31 ёшли даниялик футболчи тахминан 17 миллион еврога баҳоланмоқда ва жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун номзодлардан бири бўлиб турибди. Тажрибали ярим ҳимоячига бўлган эҳтиёж Бруно Гимараэснинг «Арсенал»га кутилаётган трансфери фонида пайдо бўлди.
Ярим ҳимоячи Англия футболи билан яхши таниш: у илгари АПЛда «Тоттенхэм» ва «Саутгемптон» шарафини ҳимоя қилган. Ўтган мавсумда Хёйбьерг «Марсель» таркибида Франция чемпионатида 32 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













