Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

ФИФА Инфантино ҳақидаги можароли айбловлар юзасидан баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) ташкилот президенти Жанни Инфантино Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) бош котиби бўлиб ишлаган даврида собиқ маҳбубасига компенсация тўланишини таъминлагани ҳақидаги айбловлар ортидан расмий баёнот берди.

«ФИФА президенти Жанни Инфантино ушбу айбловларни тўлиқ рад этади, улар ҳақиқатга тўғри келмайди. Устав ёки низомлар бузилгани ҳақидаги ҳар қандай тахминлар туҳмат ҳисобланади.

Инфантинонинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ ҳеч қандай ҳодиса бўлмагани сабабли, УЕФА ёки ФИФАнинг бирор бир ходими ҳеч қачон унга нисбатан шикоят билан мурожаат қилмаган. Барча кадрларга оид қарорлар, жумладан, ишдан бўшатиш ва ишдан кетиш нафақасини тўлаш масалалари ваколатли раҳбарлар томонидан амалдаги қоидаларга қатъий мувофиқ равишда тасдиқланган», — дейилади ФИФА баёнотида.

Аввалроқ ОАВда Инфантино УЕФАда ишлаган даврида ўз маҳбубасини лавозимга кўтаргани ва унга ишдан кетиш нафақаси тўланишини таъминлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Инфантино УЕФАда 2000 йил августидан фаолият юритган. У 2009–2016 йилларда ташкилот бош котиби лавозимида ишлаган. 2016 йил февраль ойида эса Халқаро футбол федерацияси президенти этиб сайланган.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:15, 08.08.2026.
Ўқилди: 761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик