«Ливерпуль» «Барселона»дан марказий ҳимоячи Рональд Араухони ижарага олмоқда.
«Қизиллар» 27 ёшли уругвайлик футболчини ҳимояни мустаҳкамлаш учун «ажойиб вариант» деб билишди, шу сабабли тезда аниқ ҳаракатларга ўтиб, каталонияликлар билан келишувга эришдилар. Журналист Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, мерсисайдликларга ўнг қанотда ҳам ўйнай оладиган тажрибали марказий ҳимоячи керак эди.
«Ливерпуль» ҳимояда жиддий муаммоларга дуч келди: Ибраима Конате шартномаси тугагач жамоани тарк этди, Жованни Леони ва Коннор Брэдли эса жароҳатдан сўнг тикланишда давом этмоқда. Клубда Андони Ираолага яна бир ҳимоячи зарур деган қарорга келинди.
Рональд Араухонинг ижара шартномасида кейинчалик сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.













