«Манчестер Сити» футболчиси Матеус Нунес жамоадан Бернарду Силва ва Жон Стоунснинг кетиши ҳақида фикр билдирди.
«Жуда катта йўқотишлар. Ўйлаб кўрилса, Жон жамоада жуда муҳим фигура эди. У доимо ҳазил қилиб юрарди. Учрашувларда уччаламиз ҳам шундай эдик. Агар кулмасанг, ҳаётнинг нима маъноси бор?» — дейди Нунеснинг сўзларини Daily Mail нашри.
Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсуми якунларига кўра, «Манчестер Сити» 38 турда 78 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.
«Шаҳарликлар» янги мавсумга узоқ вақтдан бери илк бор бош мураббийлик лавозимини тарк этишга қарор қилган Хосеп Гвардиоласиз киришади. Энцо Мареска «Манчестер Сити»нинг янги мураббийига айланди.













