«Ньюкасл» раҳбарияти бошқа клублар, хусусан «Манчестер Юнайтед» томонидан бўлаётган қизиқишлар фонида Льюис Холлнинг вакилларига 21 ёшли англиялик футболчи сотилмаслигини маълум қилди.
Манкунианликлар Англия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўришди, аммо «қарғалар» раҳбариятидан қатъий рад жавобини олишди.
Инсайдер Фабрицио Романо бериб ўтган маълумотга кўра, футболчининг эҳтимолий трансфери билан боғлиқ масала тўлиқ ёпилган. «Ньюкасл» уни сотиш вариантини умуман кўриб чиқмайди ва Холлни жамоанинг келажакдаги асосий ҳамда калит футболчиларидан бири сифатида баҳоламоқда.
Ярим ҳимоячининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Ньюкасл» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.













