Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи 3-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 1-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Тоттенхэм» Савиньо трансфери бўйича «Манчестер Сити» билан келишувга яқин

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» «Манчестер Сити» бразилиялик вингери Савиньони трансфер қилиш бўйича келишувга яқин турибди. Трансфер қиймати тахминан 70 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Goal маълумотига кўра, Лондон клуби яқин вақт ичида битимни расмийлаштиришни ва Савиньони ёзги трансфер ойнасидаги жамоанинг еттинчи янги футболчисига айлантиришни режалаштирмоқда.

Бироқ «Манчестер Сити» ҳозирча футболчининг кетишига якуний розилик бермаган. Манчестерликлар аввал таркибдан кетиши кутилаётган Савиньога муносиб ўринбосар топишни истамоқда.

Қайд этиш жоиз, «Тоттенхэм» жорий ёзги трансферлар ойнасида футболчилар хариди учун ҳозирга қадар тахминан 270 миллион евро сарфлади.

Киритилди: 19:07, 08.08.2026.
Ўқилди: 330 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик