Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«ПСЖ» Лионель Мессининг отаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби «Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Пари Сен-Жермен», клуб президенти ва бутун жамоа Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси вафоти муносабати билан унга чин дилдан ҳамдардлик билдиради.

Клуб ушбу оғир дамларда Лионель, унинг оиласи ва яқинларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди», — дейилади парижликлар клубининг X ижтимоий тармоғидаги хабарида.

Аввалроқ Хорхе Месси Аргентинанинг Росарио шаҳридаги клиникада 68 ёшида вафот этгани маълум бўлган эди. У узоқ вақт давомида оғир касаллик билан курашган, аммо касаллик номи очиқланмаган.

Лионель отаси билан мунтазам равишда телефон орқали мулоқот қилиб, унинг соғлиғидан хабар олиб турган. Хорхенинг аҳволи баъзи вақтларда яхшиланган бўлса-да, касаллик жиддийлигича қолган.

Лионель Месси 2021–2023 йилларда «Пари Сен-Жермен» шарафини ҳимоя қилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:34, 08.08.2026.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик