Кириш Регистрация

«Вильярреал» Жазоир терма жамоаси футболчиси учун «Ницца»га мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» Франциянинг «Ницца» клубида тўп тепаётган Хишам Будауи трансферини ўрганмоқда.

Маълумотларга кўра, испанияликлар сўнгги кунларда «Ницца» билан боғланиб, 26 ёшли футболчини трансфер қилиш имкониятини муҳокама қилган. Будауининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнида якунига етади.

Жазоир терма жамоаси футболчиси 2019 йилдан буён «Ницца» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Франция клуби сафида 207 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урган.

Будауи Жазоир терма жамоасида ҳам муҳим ўринга эга. У миллий жамоа сафида 37 та ўйин ўтказган.

Ярим ҳимоячи «Ницца»га 2019 йилда Жазоирнинг «Параду АС» клубидан кўчиб ўтган.

Киритилди: 18:28, 09.08.2026.
Ўқилди: 468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик