Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Барселона» Лукас Бергвалл трансферини қайта кўриб чиқмайди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Лукас Бергваллни трансфер қилиш бўйича аввалги қизиқишини қайта тиклаш ниятида эмас. Бу ҳақда Foot Mercato хабар берди.

Маълумотларга кўра, 20 ёшли швециялик футболчининг вакиллари унинг «Тоттенхэм»дан кетиш эҳтимолини ўрганиш жараёнида «Барселона» билан қайта алоқага чиққан.

Бироқ каталонияликлар спорт директори Деку ва клубнинг спорт бўлими Бергвалл трансферини муҳокама қилмаяпти. «Барселона» аввал ҳам футболчига қизиққан, ҳатто 2024 йилда Бергвалл клуб базасига ташриф буюриб, Деку билан учрашган эди.

Ўша пайтда «Тоттенхэм» молиявий жиҳатдан яхшироқ таклиф бериб, футболчини трансфер қилишда «Барселона»дан устун келган. Каталония клуби эса ўз таклифини оширишдан бош тортган.

Бергваллнинг Лондонда қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида хабарлар тарқалганига қарамай, «Барселона» уни трансфер қилиш масаласини қайта кўриб чиқмоқчи эмас.

Киритилди: 21:27, 09.08.2026.
Ўқилди: 1300 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик