«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоа ҳужумчиси Омар Мармушнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ «Ньюкасл» ва Лондоннинг «Тоттенхэм» клублари мисрлик футболчининг хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Мармуш бўйича жавобим Жеймс Траффордники билан бир хил. Футболчилар ҳар куни машғулот ўтказишади ва ўйнашни хоҳлашади. Аммо майдонга тушишмаганда, улар норози бўлишади», — деди Маресканинг сўзларини журналист Симон Байковски келтирди.
27 ёшли Мармуш ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 36 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Мисрлик ҳужумчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали Мармушнинг трансфер қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.













