Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Кейн «Бавария» билан шартномасини 2029 йилгача узайтиради

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг англиялик ҳужумчиси Харри Кейн яқин орада Мюнхен клуби билан янги меҳнат шартномасини имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Times Sport хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, шу ҳафтада томонлар янги шартнома бўйича музокараларни бошлашади. Ҳужумчи келишувни 2029 йилгача узайтиришга рози бўлиши кутилмоқда.

Кейн 2023 йилнинг августида «Тоттенхэм»дан ўтганидан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда тўпурар 51 та ўйинда 61 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Бундан ташқари, форвард ўз ҳисобига 7 та голли узатмани ҳам ёзиб қўйди.

33 ёшли Кейннинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси келгуси йилнинг июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 14:41, 10.08.2026.
Ўқилди: 919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик