Кириш Регистрация

Араухо: «Суаресдан хабар олдим»

Баҳо:
+ | -

«Барселона»дан ижарага олинган «Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Рональд Араухо ўз ватандоши Луис Суарес ҳақида фикр билдирди.

Машҳур ҳужумчи мерсисайдликлар клуби тарихидаги биринчи уругвайлик футболчига айланган эди — у 2011 йилнинг бошида жамоага келиб қўшилган.

«Уругвайда Премьер-лигани томоша қилишни жуда яхши кўришади. Албатта, болалигимда Суареснинг «Ливерпуль»даги ажойиб ўйинларини кузатиб борганман. Бу ерда у қандай муваффақиятларга эришганини ва тарихда қандай из қолдирганини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Луис билан муносабатларим яхши, жуда иноқмиз. Яқиндагина ундан хабар олдим — у менга энг эзгу тилакларини билдирди ва ажойиб клубга ўтганимни айтди», — дейди Араухонинг сўзларини келтирган «Ливерпуль» матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Луис Суарес «Барселона»га ўтган эди, ҳозирда эса у «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 14:42, 11.08.2026.
Ўқилди: 396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик