Мадриднинг «Реал» клуби ушбу ёзда бошқа йирик битимларни амалга оширишни режалаштирмаяпти. «Қаймоқранглилар»нинг сўнгги хариди «РБ Лейпциг»дан бонус тўловларисиз 125 миллион еврога сотиб олинган вингер Ян Диоманде бўлди.
Marca маълумотларига кўра, «Реал» раҳбарияти Жозе Моуринью жамоасининг таркиби 95 фоизга укомплектланган деб ҳисобламоқда. Энди «қироллик клуби» бор эътиборини кераксиз футболчилар билан хайрлашишга қаратади. Янги харидлар эса фақат кутилмаган сотувлар ёки жиддий жароҳатлар юз берган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мадридликлар сафини Марк Кукурелья, Дензел Дюмфрис, Ибраима Конате, Бернарду Силва ва Карлос Эспи тўлдирган эди. Жозибадор таклифлар ва ислоҳотлар ортидан Гонсало Гарсия, Сесар Паласиос, Фран Гарсия, Марио Мартин, Фран Гонсалес, Франко Мастантуоно (ижара), Дани Себальос, Давид Алаба ҳамда Даниэль Карвахаль жамоани тарк этишди.













