Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Трамп ФИФАни Инфантино кетган тақдирда хатога йўл қўйишидан огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -

АҚШ президенти Дональд Трамп УЕФА, КОНКАКАФ ва АФК томонидан истеъфоси талаб қилинаётган ФИФАнинг амалдаги раҳбари Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлаб чиқди. Америка етакчиси бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида хабар қолдирди.

Трампнинг фикрича, агар ФИФА Инфантинонинг кетишига йўл қўйса, ҳалокатли хатога йўл қўйган бўлади.

«Агар Инфантино кетса, жаҳон чемпионатларини ўтказиш ҳеч қачон муваффақиятли бўлмайди ва фойда келтирмайди», — деб ёзди Оқ уй раҳбари.

У, шунингдек, Инфантинони ажойиб раҳбар, АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтган мундиални эса аввалгиларидан тўрт баравар муваффақиятлироқ деб атади. Эслатиб ўтамиз, турнирдан олинган соф фойда тарихда илк бор 15 миллиард долларни ташкил этди.

Инфантино жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини хусусий қўлларга сотиш ғоясини илгари сурганидан сўнг, УЕФА, КОНКАКАФ ва АФК ФИФАга бойкот эълон қилишди. улар бу бойкотни фақат Инфантино кетган тақдирдагина бекор қилишларини билдиришган.

Киритилди: 14:52, 11.08.2026.
Ўқилди: 570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик