Кириш Регистрация

Коло-Муани «Ювентус»га қайтишга нега қарор қилганига жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани клубга қайтиши ҳақида фикр билдирди.

Француз август ойи бошида «ПСЖ»дан ўтиб, «кекса синьора» сафини тўлдирди. Трансфер қиймати 40 миллион евродан ошди.

«Ювентус» — Италия қадриятларини ўзида мужассам этган алоҳида, культ даражасидаги клуб. Бу ерда яна бўлиш мен учун катта шараф. «Ювентус»даги биринчи даврим қандай кечганини ҳисобга олсак, бу ўтиш мен учун мутлақо мантиқий қадам бўлди», — деди 27 ёшли форвард La Stampa’га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рандаль Коло-Муани 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида ижара ҳуқуқи асосида «бьянконери» шарафини ҳимоя қилган эди.

Киритилди: 14:55, 11.08.2026.
Ўқилди: 396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик