Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Ромеро Испания топ-клубига ўтишга бир қадам қолди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 28 ёшли аргентиналик футболчи «матрасчилар» билан мавсумига 6 миллион евро маош эвазига 2030 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олган. Келишувда шартномани яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилади.

Ҳозирда клублар трансфернинг сўнгги деталларини ўзаро мувофиқлаштиришмоқда. Барча томонлар битимнинг муваффақиятли якунланишига тўлиқ ишонч билдиришмоқда.

Ромеро 2022 йилдан бери «Тоттенхэм» шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўтган мавсумда у барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 15:20, 11.08.2026.
Ўқилди: 1228 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик