Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Энрике «ПСЖ»нинг Чемпионлар Лигасида «Реал» рекордини такрорлаш имкониятларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике жамоасининг Чемпионлар Лигасида кетма-кет ғолиблик бўйича Мадриднинг «Реал» клуби рекордини такрорлаш имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид»нинг бу мусобақадаги рекорди кетма-кет 3 та трофейни ташкил этади. Парижликлар эса сўнгги икки мавсумда кетма-кет Европанинг энг нуфузли клублар турнирида зафар кучишган.

«Биз кетма-кет уч марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиб, «Реал» билан тенглашишимиз мумкин. Ҳозирда олдимизда уникал чорлов турибди. Менимча, айни дамда Европада биздан кўра кўпроқ мотивацияга эга бўлган бирорта ҳам жамоа йўқ», — дейди Энрике The Touchline нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, «ПСЖ» 13 август куни Тошкент вақти билан соат 00:00да УEФА Суперкубоги учун кечадиган баҳсда Европа Лигаси ғолиби «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 15:37, 11.08.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик