Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Металлург» клубига янги бош мураббий тайинланди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ «Металлург» устози Илҳом Мўминжонов истеъфога чиққанини хабар берган эдик.

Клуб раҳбарияти жамоа бош мураббийи лавозимига бунгача мураббийлар штабида ишлаб келаётган тажрибали мутахассис Илёс Қурбоновни тайинлашга қарор қилди.

Илёс Қурбонов 1979 йил 17 март куни таваллуд топган. Футболчи сифатида ҳам бекободликлар таркибидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан ўрин эгаллаган Қурбонов 2015 йилда бутсаларни михга илгач, мураббийлик фаолиятини ҳам айнан Бекободда бошлаган. Аввалига ёшлар жамоасида мураббий ва бош мураббий вазифаларида ишлаган мутахассис асосий жамоа учун янги иқтидорларни етиштириб беришда фаол иштирок этди.

2023 йил бевосита асосий жамоада катта мураббий сифатида ишлашни бошлаган ва ўша даврда бош мураббий бўлган хорижлик ҳамда маҳаллий мутахассисларга яқиндан ёрдам берган.

2024 йилда жамоа қийин вазиятда қолган бир паллада айнан Илёс Қурбоновга ишонч билдирилди ҳамда унинг бошчилигида жамоа Суперлигада мавсум охирида кичик мўъжиза яратиб, жон сақлаб қолишни уддалади.

Бундан ташқари, Қурбонов Тожикистоннинг «Истаравшан» клубида ҳам бош мураббий сифатида ишлашга улгурган. ПРО-Лигада биринчи давра давомида Илҳом Мўминжонов штабига қўшилиб, жамоада фаолият юритиб келаётганди.

Манба: @metallurguz
Киритилди: 20:15, 11.08.2026.
Ўқилди: 933 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик