Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Нойер: «Ҳеч нарса 100% аниқ эмас»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» сардори Мануэль Нойер жорий мавсум якунида фаолиятини тугатишини тасдиқламади. Бу ҳақда Bavarian Football Works хабар бермоқда.

Аввалроқ 40 ёшли немис мюнхенликлар клубидаги сўнгги мавсумини ўтказади, деб тахмин қилинган эди. Сўнгги интервьюсида Нойер якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини айтди.

«Йўқ, ҳеч нарса 100% аниқ эмас. Эҳтимол жуда юқори бўлса-да, бу ҳали тошга ўйиб ёзилмаган», - деди Нойер.

Нойер 2011 йилдан бери «Бавария»да ўйнаб келмоқда. Сўнгги йилларда клуб Йонас Урбиг тимсолида аста-секин унга ўринбосар тайёрламоқда.

2025 йилда Нойер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди, аммо кейинчалик миллий терма жамоага қайтиб, ЖЧ-2026да иштирок этди. Энди муваффақиятли иштирок этган тақдирда, фахрий футболчи фаолиятини 2027-28 йилги мавсумда ҳам давом эттириши истисно қилинмаяпти.

Киритилди: 05:42, 12.08.2026.
Ўқилди: 399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик