Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Компани: «Биз ҳеч қандай манманликка йўл қўя олмаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоани янги мавсум бошланиши олдидан хотиржамликка берилмасликка чақирди.

«Германия ва Европадаги рақибларимиз муваффақиятга эришиш иштиёқи билан ёнишмоқда. Уларнинг кўпчилиги ўтган мавсумда ҳеч нарса ютишмади, шунинг учун биз уларнинг ғалабага бўлган чанқоқлигига мос келишимиз керак. Биз ҳеч қандай манманликка йўл қўя олмаймиз. Ўтган мавсумда содир бўлган воқеалар энди аҳамиятга эга эмас. Биз ҳаммасини янгидан бошлаймиз», - дейди Компани сўзларидан иқтибос келтирган Bavarian Football Works.

Ўтган мавсумда «Бавария» Германия чемпионати ва кубогини қўлга киритган эди. 15 август куни жамоа «РБ Лейпциг»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади, 22 августда эса мамлакат Суперкубоги учун Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан куч синашади.

Киритилди: 05:44, 12.08.2026.
Ўқилди: 423 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик