Луис Суарес бош мураббий ўзгарганидан сўнг Уругвай терма жамоасига қайтиши мумкин.
Ушбу ёзда Марсело Бьелса ўрнига жамоани Диего Форлан бошқарди.
47 ёшли мутахассис шундай деди: «Мен Луисни жуда ҳурмат қиламан ва унга чин дилдан ишонаман. Агар у тайёр бўлса, нега унга ўхшаган гол урадиган, тажрибали ва ҳафтадан-ҳафтага ўзини кўрсатаётган ўйинчини танламаслик керак? Келажакда кўрамиз, Луиснинг кимлигини ҳеч ким инкор этмайди».
Суарес охирги марта 2024 йилда миллий терма жамоада ўйнаган эди. «Интер Майами» ҳужумчиси 39 ёшда.













