"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери "ПСЖ" билан бўлажак УЕФА Суперкубоги ўйини ҳақида гапирди.
"Бундай юқори даражадаги жамоа, мураббий ва ўйинчиларга қарши ўйнаш ҳақиқий синов. Мен энг яхшиларга қарши ўйнашни яхши кўраман, чунки бу менга кучлироқ бўлишга ёрдам беради", - деди Эмире УЕФА расмий сайтига.
Мураббий ўзининг барча тажрибасидан фойдаланиб, доимо яхшиланишга интилишини қўшимча қилди. Шунингдек, у "ПСЖ"даги барчанинг ривожланишга интилаётганини кўришдан хурсанд эканлигини таъкидлади.
"ПСЖ" ва "Астон Вилла" ўртасидаги УЕФА Суперкубоги ўйини бугун, 12 август куни бўлиб ўтади.













