Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Арсенал» Англия терма жамоаси ҳимоячисига бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ва Англия терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Эзри Конса ҳанузгача «Арсенал» нишонида бўлиб турибди.

Лондон клуби жорий трансфер ойнасининг сўнгги ҳафталарида 28 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, Transfer News Live нашрининг Standard Sport'га таяниб хабар беришича, «канонирлар» «Астон Вилла» томонидан белгиланган 60 миллион фунт стерлинг (атрофида 70 миллион евро) миқдоридаги баҳони ошириб юборилган деб ҳисобламоқда.

«Виллаликлар» бош мураббийи Унаи Эмери Консанинг «ПСЖ»га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубоги ўйини қайдномасида йўқлиги потенциал сотув билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади – футболчига шунчаки Жаҳон чемпионатидан сўнг қўшимча дам олиш берилган.

Киритилди: 15:38, 12.08.2026.
Ўқилди: 399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик