Англия клублари УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган учрашувларда тарихда 12-марта мағлубиятга учради. Бу борада фақат Испания жамоаларида кўпроқ мағлубият бор — улар Суперкубок баҳсларида 15 марта ютқазган.
2026 йилги УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Астон Вилла» «ПСЖ»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Астон Вилла» ўтган мавсумда Европа лигаси ғолиби бўлган эди. Англия клуби ҳал қилувчи учрашувда «Фрайбург»ни 3:0 ҳисобида йирик тарзда мағлуб этиб, совринни қўлга киритган.
«ПСЖ» эса ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Парижликлар финалда Лондоннинг «Арсенал» клуби билан тўқнашган. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланган, пенальтилар сериясида эса «ПСЖ» 4:3 ҳисобида устун келган.













