«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике фаолиятида учинчи марта УЕФА Суперкубоги соҳиби бўлди. Бу совринни ундан кўпроқ фақат Хосеп Гвардиола (4 марта) ва Карло Анчелотти (5 марта) қўлга киритган.
Луис Энрике аввал 2015 йилда «Барселона» билан, 2025 йилда эса «ПСЖ» билан УЕФА Суперкубогида ғолиб чиққан эди.
12 август, чоршанба куни «ПСЖ» УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Астон Вилла»ни мағлуб этди. Учрашув Зальцбургдаги «Ред Булл Арена» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсни сомалилик бош ҳакам Омар Абдулқодир Артан бошқарди.
«ПСЖ» ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган эди. Парижликлар финалда Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса «ПСЖ» 4:3 ҳисобида устун келиб, бош совринни қўлга киритди.













