Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Нигериялик футболчи ўйин вақтида ҳушидан кетиб, вафот этди

Баҳо:
+ | -

Нигерия футболида фожиа юз берди. «Катсина Юнайтед» ҳимоячиси Чинеду Озор ўртоқлик учрашуви вақтида майдонда ҳушидан кетди.

Ҳодиса «Нигер Торнадос»га қарши мавсумолди ўйинининг дастлабки дақиқаларида содир бўлган. Футболчига тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. «Катсина Юнайтед» кейинчалик Озорнинг вафот этганини расман тасдиқлади.

Дастлаб Озор вафот этган деб топилганидан кейин унда ҳаёт аломатлари пайдо бўлгани ва футболчи реанимацияга қайтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ «Катсина Юнайтед» бу маълумотларни расман рад этди. Клуб баёнотига кўра, футболчи ҳушига келмаган ва уни қутқариш бўйича уринишлар натижа бермаган.

Клубнинг тушунтиришича, Озорнинг оиласи унинг вафот этганига ишонишни истамай, жасад моргга олиб кетилишидан аввал қўшимча тиббий текширув ўтказилишини сўраган. Айнан шу ҳолат кейинчалик футболчининг «тирилиб кетгани» ҳақидаги нотўғри хабарлар тарқалишига сабаб бўлган.

Нигериянинг қатор футбол клублари Чинеду Озорнинг оиласи, яқинлари ва «Катсина Юнайтед» жамоасига ҳамдардлик билдирди. 

Киритилди: 07:27, 13.08.2026.
Ўқилди: 1430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик