Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Фабрегас Артета бошчилигидаги "Арсенал" муваффақиятларига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси, айни пайтда "Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас "канонирлар"нинг сўнгги йиллардаги муваффақиятлари ҳақида фикр билдирди.

Ўтган мавсумда Лондон клуби 22 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Англия Премьер-лигасида чемпион бўлди. Шунингдек, "Арсенал" 20 йилдан кейин илк марта Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди.

"Бу ажойиб, шунчаки ажойиб. Клубни табриклайман. Бу лойиҳа етти ёки саккиз йилдан буён қуриб келинмоқда. Агар адашаётган бўлсам, мени тўғриланг, аммо "Арсенал" кетма-кет уч марта саккизинчи ўринни эгаллади, кейин эса Чемпионлар лигасига чиқишга жуда яқин келди. Бу аламли эди.

Аммо клуб ўз режаси ва аниқ белгилаб олинган мақсадига содиқ қолди, ривожланишда давом этди. Замонавий футболда айнан шу нарса етишмаяпти. Ҳар куни деярли бир хил ҳолатни кўриш мумкин: "Учта ўйинда мағлуб бўлдик — мураббийни алмаштириш вақти келди".

Микель Артета ажойиб ишни амалга оширди. Мен унга фақат энг яхши тилакларни билдиришим мумкин", — дея Фабрегаснинг сўзларини журналист Коннор Хамм келтирди.

Чоршанба куни "Арсенал" ва "Комо" ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Лондонликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Киритилди: 10:45, 13.08.2026.
Ўқилди: 590 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик