«Манчестер Сити» спорт директори Угу Виана жамоа вингери Жереми Докунинг ўсишига баҳо берди.
«Жереми Доку — улкан истеъдод эгаси, унинг 2023 йилдаги трансферидан бери кўрсатаётган ўсиши ҳаммага аён. Унда бизга керак бўлган вингерга хос барча сифатлар мужассам. У ҳар куни ривожланишни хоҳлайди, шу сабабли янги шартномага муносиб эди», — дея функционернинг сўзларини келтиради «шаҳарликлар» матбуот хизмати.
Аввалроқ «Манчестер Сити» 24 ёшли Доку билан меҳнат шартномасини узайтиргани ҳақида маълум қилинган эди. Томонлар ўртасидаги янги келишув 2031 йилгача мўлжалланган.
Ўтган мавсумда Доку барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва ўз ҳисобига 14 та голли узатмани ёздириб қўйди.













