1987 йилги «Олтин тўп» соҳиби Рууд Гуллит шу ёзда АПЛда қайси трансфер унда энг катта таассурот қолдиргани ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Маркус Рэшфорднинг «Манчестер Юнайтед»га қайтиши якунда бу ёздаги АПЛнинг энг яхши трансфери бўлиб чиқиши мумкин. У «Барселона»да кўп нарсани ўрганди ва «МЮ»дагига қараганда анча яхшироқ, эркинроқ ўйин кўрсатди.
Бунда унинг айби бор эдими ёки гап клубдаги муҳитда эдими? Футболчига бармоқ билан ишора қилиш жуда осон. Аммо агар у бошқа жойда муваффақиятга эришса, бу унинг аввалги клубида нимадир жойида бўлмаганига ишора қилади. Шу сабабли, агар у қолса ва «Барселона»дагидек ўйин кўрсатса, бу «Манчестер Юнайтед» учун фантастик қадам бўлиши мумкин», — деди Гуллит.
2025/26 йилги мавсумда Рэшфорд «Барселона» таркибида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та результатив узатмани амалга оширди. Форварднинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.













