Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов юлдузли ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдирди. Маълумки, Нурмагомедов ва Роналду дўстона муносабатларни сақлаб келишмоқда.
«Аллoҳ Роналдуга кучли атлетизм ва уни узоқ вақт давомида сақлаб туриш қобилиятини инъом этган. Кўпчилик бу сифатни йўқотади. Жуда ажойиб жисмоний кўрсаткичларга эга бўлган истеъдодли футболчилар кўп, аммо уларнинг аксарияти дангаса. Роналдуда эса ҳамма нарса мужассам: атлетизм, истеъдод, тинимсиз меҳнат... Ҳаммаси.
У «Спортинг»да порлади, кейин «Манчестер Юнайтед»га ўтди. «Манчестер Юнайтед»да из қолдириш жуда қийин эди. Унинг 2008 йилда эришган ютуқлари ишонгинг келмайдиган даражада эди. Сўнг у ердан янада мураккаброқ клубга — «Реал»га ўтди. Қарийб 15 йил давомида у тарихдаги иккита энг буюк жамоада ақлсиз даражадаги босим остида ўйнади. Иккала клубда ҳам энг яхшиси бўлди. Бу жуда қийин... У аллақачон 22-23 йилдан бери энг юқори даражада ва ҳозирда 1000 та гол маррасига жуда яқин турибди. Месси бу рақамга эта оладими? Бу савол», — деди Ҳабиб.
Криштиану Роналду клуб миқёсида «Ан-Наср» шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳозирда португалиялик футболчи 41 ёшда.













