«Сантос» ҳужумчиси Неймар мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидан норози эканини билдирди. Бразилияликлар ўз майдонида Эквадорнинг «Макара» жамоасини Копа Судамерикананинг 1/8 финали биринчи учрашувида 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Таниқли ҳужумчи икки марта голли узатма берди, учрашув якунига етгач эса маҳаллий мухлисларни унчалик хурсанд қилмайдиган баёнот билан чиқди.
«Биз икки турнирда иштирок этяпмиз — бундан завқланишимиз керак, аммо ҳар бир омадсиз узатмадан кейин танқидга учраяпмиз. Бизни қўллаб-қувватланг, олқишланг! Омадсиз ўйинлардан кейин ҳуштакбозлик қиладиганларни тушунаман ва ҳурмат қиламан, аммо учрашув давомида эмас.
Мухлислар мендан кўпроқ нарсани талаб қилишмоқда, мен эса улардан кўпроқ нарса талаб қиламан», — деди Неймар.













