Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Суперлигада 17-тур давом эттирилади: Наманган, Самарқанд ва Навоийда ўйинлар бор

Баҳо:
+ | -

Бугун, 14 август куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-тур баҳслари давом эттирилади. Кун давомида Наманган, Самарқанд ва Навоийда жами учта учрашув бўлиб ўтади. Ўйинларнинг бошланиш вақтлари 19:00, 20:00 ва 20:30 этиб белгиланган.

Куннинг дастлабки баҳси соат 19:00да Наманганда бошланади. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Айни пайтда наманганликлар 16 ўйиндан 28 очко жамғариб, турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. "Бунёдкор" эса 19 очко билан 11-поғонада.

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 41 марта тўқнаш келган. Уларнинг 23 тасида "Бунёдкор", 10 тасида "Навбаҳор" ғалаба қозонган, яна 8 баҳс дуранг билан якунланган.

Соат 20:00да Самарқандда "Динамо" ва "Хоразм" ўзаро баҳс олиб боради. Самарқандликлар 21 очко билан 9-ўринни, урганчликлар эса 19 очко билан 12-поғонани эгаллаб турибди.

"Динамо" ўтган турда "Локомотив"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. "Хоразм" эса "Машъал"ни 2:0 ҳисобида енгиб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Жамоаларнинг жорий мавсумдаги биринчи ўзаро баҳсида "Хоразм" 2:1 ҳисобида устун келган эди.

Куннинг сўнгги учрашуви соат 20:30да "Қизилқум" ва "Машъал" ўртасида ўтказилади. Бу баҳс турнир жадвалининг қуйи қисмидаги кураш нуқтайи назаридан алоҳида аҳамиятга эга. "Қизилқум" 17 очко билан 14-ўринда, "Машъал" эса 4 очко билан сўнгги — 16-поғонада бормоқда.

Суперлига, 17-тур
14 август:

19:00. "Навбаҳор" — "Бунёдкор"
20:00. "Динамо" — "Хоразм"
20:30. "Қизилқум" — "Машъал"

17-тур 13 август куни бошланган эди. Дастлабки уч учрашувда "Сўғдиёна" "Сурхон"ни 3:1, "Нефтчи" "Андижон"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди, "Бухоро" эса ОКМК устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:24, 14.08.2026.
Ўқилди: 912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик