Кириш Регистрация

Ислом Махачев бўлажак рақибининг гапларига жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

UFC ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев ирландиялик Иан Мачадо Гаррининг сўнгги рақиблари ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди. Гарри аввалроқ ўзининг сўнгги беш рақиби Махачевнинг беш рақибига қараганда кучлироқ бўлганини таъкидлаган эди.

“Бу йигит жамоадоши Чарлз Оливейрага ҳам ҳурмат кўрсатмайди. Яхши рақибга қарши жанг қилганида эса имкониятни бой берган эди. Шавкат Раҳмонов уни беш раунднинг тўрттасида тўлиқ назорат билан ютган”, деди UFC ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони.

Ирландиялик жангчи 2024-йилда Шавкат Раҳмоновга ҳакамларнинг якдил қарори билан имкониятни бой берган. Бу унинг фаолиятидаги ягона мағлубияти ҳисобланади. Шундан сўнг Гарри Карлос Пратес ва Билол Муҳаммад устидан ғалаба қозонди.

Эндиликда Иан Мачадо Гарри 16-август куни UFC 330 турнирида Ислом Махачевга қарши чемпионлик камари учун жангга чиқади.

Айни пайтда Ислом Махачев UFCда кетма-кет 16 та ғалабали серияни давом эттирмоқда. Унинг профессионал фаолиятидаги рекорди 28 ғалаба ва 1 мағлубиятни ташкил этади. Россиялик жангчи сўнгги бор Нью Йоркда ўтказилган UFC 322 турнирида собиқ чемпион австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлик камарини қўлга киритган ва UFC тарихида икки вазн тоифасида чемпион бўлган жангчилар қаторидан жой олган эди.

Иан Мачадо Гарри эса сўнгги жангини 2025-йилнинг 22-ноябрь куни Қатарда ташкил этилган UFC Fight Night турнирида фаластинлик Билол Муҳаммадга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган. 28 ёшли ирландияликнинг профессионал рекорди 17 ғалаба (шундан 8 таси муддатидан аввал) ва 1 мағлубиятдан иборат.

Киритилди: 14:36, 14.08.2026.
Ўқилди: 1010 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7257]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3529]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3345]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3084]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2329]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2219]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2179]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2157]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2059]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2055]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик