Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Фраттезининг «Лацио»га трансфери амалга ошмай қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Давиде Фраттезининг «Интер»дан «Лацио»га ўтишида муаммолар юзага келди.

Аввалроқ клублар ярим ҳимоячини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бир жўн шартлар бажарилгач, сотиб олиш ҳуқуқи мажбуриятга айланиши керак эди.

Football Italia нашрининг ёзишича, футболчи жума куни «Лацио» учун тиббий кўрикдан ўтиши керак эди, аммо бир нечта манбалар А Серия трансферни ҳали тасдиқламагани сабабли битим боши берк кўчага кириб қолганини тасдиқлади.

Журналист Жанлука Ди Марцио, Sky Sport Italia ва бошқа манбаларга кўра, А Серия «Лацио»нинг молиявий аҳволи бўйича хавотирлар туфайли трансферга рухсат бермаган.

Журналист Альфредо Педулланинг аниқлик киритишича, муаммо «Лацио»нинг Италия футбол федерацияси ликвидлик индексидаги (клубнинг жорий активлари ва жорий мажбуриятлари нисбати) ҳолати билан боғлиқ.

Шу билан бирга, баъзи хабарларда Фраттези ҳали ҳам бугун Римга учиб кетишга умид қилаётгани айтилмоқда.

Киритилди: 14:58, 14.08.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик