Дарвозабон Сенне Ламменс 2026/27 йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед»нинг 1-рақами остида тўп суради.
Бельгиялик голкипер ўтган ёзда «Антверпен»дан «қизил иблислар» сафига кўчиб ўтгач, 31-рақамли либосни олган эди.
Ўша вақтда биринчи рақам Алтай Байиндирга тегишли эди, аммо Туркия терма жамоаси дарвозабони энди ижара асосида «Сельта» шарафини ҳимоя қилади.
Мавсум якунларига кўра, бельгиялик дарвозабон Премьер-лига томонидан «Мавсум трансфери» мукофотига лойиқ кўрилди. У жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва Майкл Каррик жамоасига чемпионатда учинчи ўринни эгаллашга ёрдам берди.
Ламменс АПЛ эрасида «Манчестер Юнайтед»нинг 1-рақамини киядиган саккизинчи дарвозабонга айланади. Бу рақам остида тўп сурган биринчи голкипер Петер Шмейхель бўлиб, у 1992 йилдан 1999 йилгача ушбу рақамда ўйнаган.













