Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Жереми Доку Энцо Маресканинг ўйин услуби ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг бельгиялик вингери Жереми Доку клуб билан шартномасини 2031 йилгача узайтирганидан сўнг, янги бош мураббий Энцо Мареска билан ишлаш ва жамоанинг янги ўйин услуби ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Энцо Маресканинг ўйин услуби ҳақида

«Мен Кореядаги ўртоқлик ўйинларини ва бошқа баҳсларни томоша қилдим — ўйин услуби жуда жозибадор. Мен бу тактикани унинг аввалги клубларида ҳам кўрганман ва у менга, айниқса, вингерларнинг агрессив ўйини жуда мос келади. У хавфли вазиятлар яратишда бевосита вингерларга таянади ва ўйинлардан кўриниб турибдики, улар айнан шуни амалга оширишмоқда. Шу сабабли мен ҳам ўз ҳиссамни қўшишга, бор имкониятимни кўрсатишга ва, албатта, мураббий мендан нима талаб қилса, шуни бажаришга ҳаракат қиламан».

Пеп Гвардиола ва янги шартнома ҳақида

«Пеп Гвардиолани у билан бирга ўтказган йилларим билан табрикламоқчиман. Улар ажойиб эди ва мен ундан жуда кўп нарса ўргандим. Биринчи суҳбатимизни жуда яхши эслайман ва ҳозир шу ерда эканим, янги шартнома имзолаётганим ҳам унинг шарофати билан. Ва ҳа, Энцо билан ишлашдан жуда хурсандман», — деди Доку «Манчестер Сити»нинг расмий сайтига берган интервьюсида.

Киритилди: 18:24, 14.08.2026.
Ўқилди: 709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик