Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

ФИФА Инфантино бўйича 2016 йилдаги текширув тафсилотларини 10 йил ошкор қилмаган — The Times

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2016 йилда лавозимга сайланганидан кўп ўтмай унга нисбатан ўтказилган текширув тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақда The Times хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, ФИФА ушбу иш бўйича тўлиқ ҳисоботни қарийб ўн йил давомида очиқламаган.

Текширув доирасида Инфантинонинг Москвага Владимир Путин билан учрашув учун қилган сафари, кейин эса Қатарга йўл олгани ўрганилган. Ушбу сафарлар харажатлари Россия ва Қатар томонидан қопланган.

Шунингдек, Инфантинонинг Миландан Римга рафиқаси ва онаси билан бирга бориб, Рим папаси Франциск билан учрашган сафари ҳам алоҳида текширилган.

ФИФА президенти терговчиларга хусусий самолёт россиялик миллиардер Леон Семененкога тегишли бўлганини айтган. У Алишер Усмоновнинг собиқ бизнес ҳамкори сифатида тилга олинган.

ФИФА Этика қўмитаси текширувни 2016 йил ёзида якунлаган. Якунда Инфантино оқланган ва хусусий самолётлардан фойдаланишда қоидабузарлик аниқланмаган.

Текширув Инфантинонинг ФИФА президенти этиб сайланганидан кейинги шартномасини ҳам қамраб олган. У дастлаб шартномани имзолашдан бош тортган ва йилига 2 млн доллар миқдоридаги таклиф қилинган маошни "ҳақоратомуз" деб атаган.

Тергов якунига кўра, Инфантино барча кўриб чиқилган ҳолатлар бўйича оқланган ва унга нисбатан ҳеч қандай жазо чораси қўлланмаган.

Киритилди: 21:48, 14.08.2026.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик