Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета футболнинг ўйин сифатида ривожланиши ва келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Ўтган мавсумда биз «ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги ўйинларни кўрдик — эҳтимол, илгари бунга ўхшаш ҳеч нарса бўлмагандир. Жаҳон чемпионати ҳам мутлақо янги нарсаларни олиб келди, гарчи терма жамоалар футболи Премьер-лигада кўрадиган нарсамиздан фарқ қилса-да.
Ишончим комилки, бизни ҳали кутилмаган совғалар кутмоқда — ҳамма ўзгаришларга тезда мослашишига тўғри келади. Қоидалар ҳам ўзгаради, бу эса ўз-ўзидан бошқа ҳамма нарсада ўзгаришларга ва ўйиннинг кейинги ривожланишига олиб келади», — дея Артетанинг сўзларини Arsenal Radar келтирмоқда.
Якшанба куни «канонирлар» Англия Суперкубоги баҳсида «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушадилар.













