Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Артета: «Хавотир олишга ҳожат йўқ»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета жамоа билан амалдаги шартномасини узайтириш масаласи бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу ҳақда хавотир олишга ҳожат йўқ, чунки мен шу ерда қолишни хоҳлайман. Мен бу ерда жуда бахтлиман ва бирга ишлаётган инсонларим учун миннатдорман.

Имконият бўлиши билан бу масалани ҳал қиламиз. Бу аниқ. Шартномани узайтириш муддатлари бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига ҳамманинг ишончи комил, чунки мен бу ерда қолишни истайман. Клуб раҳбарияти ҳам худди шундай фикрда эканини ҳис қиляпман. Шунга кўра, ҳамма нарса табиий равишда кечмоқда», — деди «канонирлар» устози.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси сўнгги йилига қадам қўйган бўлса-да, лондонликлар раҳбарияти ва мураббий ўртасидаги муносабатлар аъло даражада экани таъкидланмоқда.

Киритилди: 12:43, 15.08.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик