Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Атлетико» Ромеронинг трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Тоттенхэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг трансферини расман эълон қилди. 28 ёшли аргентиналик футболчи мадридликлар билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Ромеро 2021 йилдан бери «Тоттенхэм» сафида тўп суриб келаётган эди. Лондон клуби таркибида ўтказган 5 мавсуми давомида у 156 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. 2024/25 йилги мавсумда аргентиналик футболчи «Тоттенхэм»га Европа Лигасида ғолиб чиқишга ёрдам берди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Англия клубига ўтишдан олдин Ромеро «Бельграно», «Женоа», «Ювентус» ва «Аталанта» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. «Аталанта» сафида 2020/21 йилги мавсумда у А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси унвонига сазовор бўлган эди.

Ромеро Аргентина терма жамоасида 2021 йилнинг июнь ойида дебют қилган ва шу вақтгача 58 та ўйин ўтказган. Миллий терма жамоа билан биргаликда у 2 марта Америка Кубоги ва 1 марта Жаҳон чемпионати ғолибига айланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил этди.

Киритилди: 12:48, 15.08.2026.
Ўқилди: 436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик