«Париж» футбол клуби расмий сайтида 36 ёшли италиялик ҳужумчи Чиро Иммобиле футболчилик фаолиятини якунлаганини еълон қилди.
Иммобиле 2026-йил феврал ойида парижликлар сафига қўшилганди. У ўтган мавсум Лига 1 доирасида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Чиро Иммобиле «Сорренто» ва «Ювентус» тарбияланувчиси ҳисобланади. У профессионал фаолияти давомида «Женоа», «Торино», Дортмунднинг «Боруссия»си, «Севилья», «Лацио», «Бешиктош», «Болонья» ва бошқа клубларда ҳам тўп тепган.
Иммобиле фаолияти давомида бир қатор нуфузли совринларни қўлга киритган. У 2021-йилда Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини ҳам нишонлаган.













