Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Осимхен «Арсенал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхен ўзининг бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Нигериялик футболчи Туркия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган «Чорум»га қарши ўйинда (2:2) дубль қайд этгач, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

«Трансфер ойнаси очиқ бўлганида бу каби миш-мишлар доимо пайдо бўлаверади. Мен эса бутун диққат-эътиборимни ўз ишимга қаратганман. Вақти-соати келганда нима бўлишини биргаликда кўрамиз», — деди 27 ёшли футболчи Arsenal Radar нашрига берган интервьюсида.

Сўнгги кунларда лондонлик «Арсенал» Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олиш бўйича асосий фаворит сифатида тилга олинмоқда. Аввалроқ ҳужумчига «Барселона», «Атлетико», «Манчестер Юнайтед» ҳамда Саудия Арабистони клублари томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 12:54, 15.08.2026.
Ўқилди: 1159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик