Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

«Кристал Пэлас» «Юнион» вингери Халайлини 21 млн фунтга сотиб олди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби Бельгиянинг «Юнион» жамоасидан изроиллик вингер Анан Халайли трансферини расман эълон қилди. 21 ёшли футболчининг трансфер суммаси 21 миллион фунт стерлингни ташкил этди. У лондонликлар билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Футболчи қанот ҳужумчиси ва қанот ҳимоячиси позицияларида ўйнай олади.

Халайли ўз профессионал фаолиятини Ҳайфанинг «Маккаби» клубида бошлаган бўлиб, у ерда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урган. Жамоа билан биргаликда 2023 йилда Исроиль Суперкубогида ғолиб чиққан.

2024 йилнинг ёзида у «Юнион» сафига бориб қўшилди. Бельгия клуби таркибида Халайли мамлакат чемпиони ва Кубоги соҳибига айланди, шунингдек Чемпионлар Лигасида учта гол уришга эришди. Исроил терма жамоаси сафида эса 16 та ўйинда майдонга тушган.

Халайли ёзги трансфер ойнасида Оскар Мингеса, Такехиро Томиясу, Дуайт Макнил ва Эванн Гессандан сўнг «Кристал Пэлас»нинг бешинчи янги хариди бўлди.

Киритилди: 14:04, 15.08.2026.
Ўқилди: 813 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик