Айни пайтда МЛС доирасидаги «Нэшвилл» — «Интер Майами» учрашуви бўлиб ўтмоқда. Беллашув «ГЕОДИС Парк» стадионида ўтказилмоқда.
Учрашувнинг 23-дақиқасида «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси пенальтидан гол уриш имкониятини қўлдан чиқарди.
Биринчи бўлимда мезбонлар 17-дақиқада Нахарнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар 45+3-дақиқада Сеговиянинг голи билан жавоб қайтарди. Танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобида йўл олди.
Жорий мавсумда Месси барча мусобақаларда 20 та учрашувда қатнашиб, 15 та гол ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди.
Аргентиналик юлдуз 2023 йилдан буён «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 39 ёшли футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.













