Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

"Арсенал"да Субимендининг келажаги ноаниқлашди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Мартин Субименди жамоани тарк этиши мумкин.

Испаниялик футболчининг эҳтимолий трансфери ҳақидаги хабарларга BBC журналисти Сами Мокбель изоҳ берди.

"Ёз бошида "Арсенал" ярим ҳимоя чизиғи учун режалаштирилган трансферлар муваффақиятли амалга ошса, Субименди билан хайрлашишга ҳаракат қилиши мумкинлиги ҳақида эшитгандим. Ҳозир бу гаплар анча камайган. Бироқ Мартинелли, Жезус ва Нванери каби футболчиларни сотишдаги қийинчиликлар клубни Субименди бўйича тушадиган таклифларни жиддий кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин", — деди Мокбель.

Мартин Субименди ўтган йил ёзида "Реал Сосьедад"дан "Арсенал"га 70 млн евро эвазига ўтган эди.

27 ёшли ярим ҳимоячининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 10:35, 16.08.2026.
Ўқилди: 438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик