Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

"Бавария"нинг жароҳатдаги футболчилари борасида маълумот берилди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» «РБ Лейпциг»ни ўртоқлик учрашувида 3:1 ҳисобида мағлуб этди, аммо учрашувда мюнхенликлар таркибидаги бир йўла уч футболчи билан боғлиқ муаммолар юзага келди.

84-дақиқада Жамал Мусиала майдонга йиқилди. Унинг олдига дарҳол жамоадошлари югуриб келишди, шундан сўнг майдонга шифокор чиқди. 23 ёшли ярим ҳимоячи майдонни ўзи тарк этди, аммо хавотирланган ҳолда кўринди ва оёқларида ишончсиз турди. Мусиала ҳолсизлик, бош айланиши билан боғлиқ муаммоларни ҳис қилди. Учрашув вақтида ҳаво ҳарорати 30 даражадан юқори бўлган.

«Энг муҳими, у билан ҳаммаси жойида», — дея «Бавария»нинг спорт масалалари бўйича бошқарув аъзоси Макс Эберлнинг сўзларини келтиради Goal портали.

Жароҳатлар туфайли Ким Мин Жэ ва Конрад Лаймер ҳам учрашувни муддатидан олдин якунлашди. Кимда сон соҳасида муаммо юзага келди, Лаймер эса Давид Раум билан тўқнашувдан сўнг ўнг оёғи соҳасига оғриқли зарба олди.

«Лаймер анча кучли зарба олди, унинг оёғи тезда шишиб кетди, шунинг учун эҳтиёт чораси сифатида уни алмаштирдик. У энди ёрдамсиз юра олмаётган эди. Ҳозирча унинг тикланиши қанча вақт олишини айта олмайман», — деди Эберль.

Киритилди: 10:38, 16.08.2026.
Ўқилди: 331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик